Мексиканинг Сьюдад-Хуарес шаҳрида (Чиауа штати) икки бошли гўдак дунёга келди. Унинг оиласи бола акс этган видеолавҳани интернетга жойлаштирди, деб хабар беради «Вести.ru».
Гўдак ҳақида бошқа маълумот йўқ. Шунингдек, унинг ота-онаси ҳақида ҳам ҳеч қандай ахборот берилмаяпти.
Шифокорлар мутациянинг сабабларини аниқ айта олмаяпти. Улар гўдакка ким сифатида — Сиам эгизаклари ёки икки бошли бир киши — қарашни ҳозирча билмаяпти.
Ғайритабиий гўдак узоқ яшамади — у туғилганидан икки кун ўтиб ҳаётдан кўз юмди.
Изоҳ (0)