Камерун армияси «Боко Ҳарам» террорчи гуруҳининг юзга яқин жангариси йўқ қилинганини ҳамда уларнинг қўлидаги юзлаб бандилар озод этилганини маълум қилди. Бу ҳақда, AFP’га асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Охирги бир ой давомида Камерун армияси Нигерия ҳамда бир қанча қўшни давлатлар қуролли кучлари билан ҳамкорликда Нигерия ҳудудидаги жанговар операцияларда иштирок этди, бу операциялар давомида юқоридаги натижаларга эришилди.
Бундан ташқари, Камерун алоқа вазири Исса Чироманинг сўзларига қараганда, яна 30 га яқин террорчи қўлга олиниб, Нигерия ҳукумат кучларига топширилди. Портловчи ускуналар ясовчи бир қанча устахоналар, ўқ-дори ва озиқ-овқат омборхоналари йўқ қилинди.
Изоҳ (0)