Америкалик Исайя Адамс Мэриленд штатидаги Каннингем-Фоллс боғи шаршараси ёнида туриб севган қизи Грейснинг қўлини сўради. Грейс «ҳа» деб жавоб берди, бироқ Исайя унинг қўлига узук тақмоқчи бўлганда узук сирғаниб кетиб, сувга тушиб кетди, деб ёзади Meduza.
«Мен дастлаб бахтиёрлигимдан йиғлаётган эдим, сўнгра даҳшатдан йиғлай бошладим», — дейди Грейс.
Узук топилмади. Шунга қарамасдан улар турмуш қуришни режалаштирмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)