Синай ярим оролининг шимолидаги назорат-ўтказиш пунктига худкуш террорчи портловчи модда тўлдирилган чиқинди ташувчи машинада ҳужум уюштирди. Бунинг оқибатида ўн киши ҳалок бўлди, 22 киши яраланди, деб хабар беради «Ведомости».
Воқеа ал-Ариш шаҳрида рўй берди. Юк машинаси ўтказиш пунктига келиб урилганидан сўнг бир неча ниқобли жангари пункт яқинидаги полициячиларни гранатомётлардан ўққа тутди.
Полиция биносининг уч қавати вайрон қилинди. Жасадларни вайроналар остидан олиб чиқишга тўғри келди.
Қурбонларнинг бир нафари оддий фуқаро эди.
Қурбонлар сони ортиши мумкинлиги айтилмоқда.
Изоҳ (0)