АҚШнинг Канзас штатида яшовчи оила икки йил аввал оёғи синиб, одамлар ёнига келган буғуни боқиб олди, деб ёзади TJournal.
Бу ҳақда хабар топган табиатни муҳофаза қилиш инспекторлари оилага буғуни уй ҳайвони сифатида боқишга лицензия олиш учун 40 кун муҳлат берди. Бироқ Канзас қонунчилиги буғуни уй ҳайвони сифатида сақлашни кўзда тутмайди. Шу сабабли оила лицензия олишга эриша олмади.
Шунда инспекторлар буғуни уларнинг уйи олдида отиб ташлади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)