Эроннинг собиқ президенти Али Акбар Ҳошимий Рафсанжоний 82 ёшида вафот этди. Бу ҳақда, AP’га асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Бир муддат илгари собиқ Эрон етакчиси юрагидаги муаммолар туфайли шифохонага тушиб қолгани маълум бўлган эди.
Рафсанжоний 1989–1997 йилларда мамлакат президенти лавозимини эгаллаган эди. У нуфузли сиёсатчи бўлиб, сиёсатдан кетганидан кейин ҳам обрўйини ва машҳурлигини сақлаб қолди. У Эроннинг амалдаги президенти Ҳасан Руҳонийни қўллаб-қувватлар эди.
Изоҳ (0)