Футбол бўйича Англия кубогининг 1/32 финал учрашувлари давом этмоқда. Мазкур босқич «Манчестер Сити»нинг навбатдаги босқичга йўл олиши билан старт олганди.
7 январь ҳолатига кўра, премьер-лиганинг 5 клуби турнир билан хайрлашди: «Вест Бромвич», «Сток Сити», «Борнмут», «Суонси» ва «Эвертон». Дастлабки уч клуб қуйи лига вакилларига имкониятни бой бериб қўйди.
«Манчестер Юнайтед» футболчилари «Сити» каби йирик ғалабани тантана қилди ва навбатдаги босқич чиптасини қўлга киритди. Уэйн Рунининг голи билан бошланган беллашув, Рэшфорднинг дубли билан якун топди.
Лондоннинг «Арсенал» клуби эса ўз иродасини намойиш қилди. Бунда франциялик Оливье Жиру жамоасини сўнгги дақиқадаги голи билан қутқариб қолгани эътиборга молик.
Мамлакатнинг амалдаги чемпиони «Лестер» ҳам навбатдаги босқич масаласини сафарда — «Эвертон» майдонида ҳал қила олди.
Маълумот учун, «Челси», «Ливерпуль», «Тоттенҳэм» каби етакчи клублар бугун — 8 январь куни майдонга тушади. Мазкур босқичда дуранг билан якунига етган ўйинлар қайтадан, меҳмон жамоа майдонида ўтказилади.
Англия кубоги 1/32 финал 7 январь, шанба
Изоҳ (0)