Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Январь охирида АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп инаугурациясидан кейин ўз лавозимини тарк этадиган АҚШ мудофаа вазири Эштон Картер Россия АҚШнинг режаларини барбод қилишга қаратилган стратегияни қабул қилганини айтди, деб ёзади «РБК».

Фото: AP

Фото: AP

Картернинг сўзларига кўра, Россия президенти Владимир Путиннинг АҚШнинг таъсирини заифлаштириш борасидаги кўпайиб бораётган уринишлари Москва ва Вашингтон ҳамкорлик қилиши мумкин бўлган соҳалар қидирувини қийинлаштирди.

«Бу унинг концепциясининг бир қисмидек, гўё. Унинг сиёсати муваффақиятини аниқлашнинг усулларидан бири эса — бу жойлардаги натижа эмас, балки у дунёнинг қолган қисмида ярата оладиган ноқулайлик ва ўз халқига ўз сиёсатининг таянч нуқтаси сифатида тақдим этиши», — деди Картер The Wall Street Journal’га берган интервьюсида.

Пентагон раҳбари сўзларига кўра, айнан шунинг учун Россия етакчилари билан алоқалар ўрнатиш жуда қийин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар