Бағдод ва Анқара Туркия қўшинларининг Ироқ шимолидаги Баъшика аҳоли пункти яқинидаги ҳарбий базадан олиб чиқилиши юзасидан келишувга эришди. Бу ҳақда Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Абадий баёнот берди, деб хабар қилади «ТАСС».
Расмий Бағдод Туркия қўшинларини Ироқ шимолидан олиб чиқишини бир неча бор талаб қилган эди. Баъшикада турк аскарларининг туриши, Ироқ ҳукуматининг фикрича, мамлакат ички ишларига аралишиш ҳамда унинг суверенитетини бузишдир.
Изоҳ (0)