Қозоғистонлик бир гуруҳ ўсмирлар Россия ҳудудида террорчилик ҳаракатларини уюштиришни режалаштирганликда айбланиб, судланди. Бу ҳақда Ақтўбе вилоят суди маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
Гуруҳ етти кишидан иборат эди. Уларнинг ишини вилоят туманлараро ихтисослаштирилган суди кўриб чиқди. Улар террорчи гуруҳ ташкил этиш ва унда иштирок этишда, террорчилик пропагандасида ва диний низо келтириб чиқаришда айбланди.
Гуруҳ ижарага квартира олиб, ўша ерда террорчилик ҳужумларини, шунингдек, гуруҳ таркибини кенгайтиришни режалаштираётгани аниқланди. Улар мактаб ўқувчиларини ўз сафларига қўшишни режалаштираётган эди. Шундан сўнг барча ўсмирлар қўлга олинди.
Изоҳ (0)