• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон Республикаси озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда бож-тариф омили аҳамияти

    Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳузурида Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг (FAO) ташкил этилиши билан дунё аҳолисининг озиқ-овқат танқислиги масаласига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

    Фото: The Iran Project

    Фото: The Iran Project

    Хусусан, БМТ ташаббуси билан1996 йилда «Бутунжаҳон озиқ-овқат хавфсизлиги Рим декларацияси» ҳамда 2000 йилда «Мингйиллик декларацияси» қабул қилиниб, унга кўра, тўйиб овқатланмайдиган жаҳон аҳолиси сонини 2015 йилга бориб икки баробарга қисқартириш назарда тутилган. FAO’нинг статистик маълумотларига кўра, истиқболни ўйлаб қилинган чора-тадбирлар натижасида тўйиб овқатланмаётган жаҳон аҳолиси 1991 йилда 1010,7 миллион кишини ташкил қилган бўлса, 2000 йилда 924,3 миллион (1991 йилга нисбатан 9 фоизга кам), 2010 йилда 838 миллион (1991 йилга нисбатан 17 фоизга кам) ва 2015 йилда 792,5 миллион кишини ташкил этган (1991 йилга нисбатан 22 фоизга кам). Яъни охирги 25 йил мобайнида ушбу кўрсаткич тушиб бориш тенденцияси кузатилмоқда.

    Бу борада Ўзбекистон Республикасида ҳам аҳоли озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ иқтисодий ислоҳотларни самарали олиб борилаётганлиги боис, Economist Intelligence Unit компанияси томонидан ҳар икки йилда ўтказиладиган «Дунё давлатларининг озиқ-овқат хавфсизлиги» халқаро рейтингида Ўзбекистоннинг ўрни йилдан йилга юқорилаб бораётганлигини кўрсатмоқда. Жумладан, ушбу компаниянинг 2014 йилдаги рейтингида Ўзбекистон 73-поғонани эгаллаган бўлса, 2016 йилда бу кўрсаткич бўйича мамлакат 64-поғонани эгаллаб, 2014 йилга нисбатан тўққиз поғона юқорига кўтарилган.

    Бундан ташқари, республика озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашни тартибга солиш бўйича бугунги кунга келиб ўндан ортиқ меъёрий-хуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган.

    Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 4 мартдаги «Истеъмол товарлари импортини бож-тарифлари орқали тартибга солишни такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-1496-сонли (ушбу қарор асосида ички ишлаб чиқарувчиларни ҳимоя қилиш мақсадида республикага импорт қилинаётган айрим истеъмол товарларига нисбатан аксиз солиғини жорий қилиш белгиланган) ҳамда 2009 йил 23 январдаги «Озиқ-овқат товарлари ишлаб чиқарилишини кенгайтириш ва ички бозорни тўлдиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-1047-сонли қарорларини (ушбу қарор асосида республика аҳолиси учун 2009 йилда озиқ-овқат маҳсулотлари энг муҳим турларини ишлаб чиқаришнинг асосий параметрлари белгилаб берилган) кўрсатиш мумкин.

    Шунга қарамасдан, бугунги кунда республика аҳолисининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари импортини бож-тариф орқали тартибга солиш билан боғлиқ бир-қанча муаммолар сақланиб қолмоқда. Хусусан,

    - ички бозорни ҳимоя қилиш ва давлат бюджетининг даромадлар қисмини тўлдириш масаласига жиддий эътибор қаратилиши ва озиқ-овқат товарлари импортига нисбатан бож ставкаларини юқори қўйилганлиги натижасида аҳолининг тўлов қобилиятига салбий таъсир ўтказаётганлиги;

    - республикага импорт қилинаётган озиқ-овқат товарлари таркибида сифатсиз маҳсулотларнинг кириб келаётганлигини (энергетик ичимликлар, таркибида химикат миқдори бўлган маҳсулотлар ва б.) таъкидлаш мумкин.

    Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда халқаро рейтингларда юқори натижаларга эришаётган Германия Федерацияси (2016 йилги рейтингда 8-поғонани эгаллаган) тажрибаси ўрганилганда, ушбу давлат ўзининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда асосий эътиборини истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш (учта йўналиш белгиланган: соғлиқни сақлаш, истеъмолчиларни алданишдан ҳимоя қилиш ва жамоатчиликни ахборот билан таъминлаш), озиқ-овқат маҳсулотларининг экологик хавфсизлигини таъминлаш ва атроф муҳитни ҳимоя қилишга қаратган. Шунингдек, аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида Германия FAO, «Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти» билан ҳамкорликни йўлга қўйган, бундан ташқари, Германия ҳудудида экокорхоналар (1995 йилдан 2014 йилга қадар Германияда экокорхонларнинг сони 6,6 мингдан 23 мингтагача кўпайган) ташкил қилинган.

    Юқорида келтириб ўтилган муаммоларни бартараф қилиш, аҳолини сифатли ва арзон озиқ-овқат маҳсулотлари билан етарли миқдорда таъминлаш мақсадида, қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ:

    биринчидан, аҳолининг бирламчи эҳтиёжидаги озиқ-овқат товарларига (ун, ёғ, шакар ва б.) нисбатан қўйилаёган бож ставкаларини аҳолининг тўлов қобилиятини ҳисобга олган ҳолда белгилаш;

    иккинчидан, аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда импорт қилинаётган маҳсулотларнинг сифат даражасига эътибор қаратиш, бунда аҳоли саломатлигига жиддий таъсир қиладиган товарларга нисбатан божхона тўловлари ставкасини ошириш ёки импортни чеклаш (квоталаш) ҳамда Германия тажрибасидан келиб чиқиб, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга бўлган эътиборни янада кучайтириш лозим бўлади.

    Дунё аҳолисининг ўсиб бориш тенденцияси кузатилаётган бир пайтда, уларнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича халқаро ташкилотлар (FAO, Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва б.), шу жумладан, Ўзбекистон Республикасида олиб борилаётган ислоҳотлар ўзининг ижобий натижасини бермоқда. Келгусида бу борадаги чора-тадбирларни амалга оширишни давом эттириш аҳолининг барча қатламларини сифатли, арзон ва етарли даражада озиқ-овқат товарлари билан таъминлашга олиб келади.

    Мустақил тадқиқотчи 

    V. Р. Матёқубов

    06.01.2017, 23:08   Изоҳ (0)   10394
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    МОҚ президентлигидан кетган Мираброр Усмонов, «Маҳалла»нинг янги раиси, Эрдўғонни танқид қилгани учун ҳибсга олинган канадалик ва куннинг бошқа муҳим хабарлари

    06.01.2017, 19:01

    Тошкентда «Францияда олий таълим олишга бағишланган кун» бўлиб ўтади

    06.01.2017, 16:19

    Шавкат Жавлонов Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фонди раиси этиб тасдиқланди

    06.01.2017, 15:09

    Президентнинг мурожаатлар билан ишлаш бўйича Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари тайинланди

    06.01.2017, 10:08

    Учтепа туманига янги ҳоким тайинланди

    06.01.2017, 09:57

    Наманганлик аёлнинг виртуал қабулхонага мурожаати натижасида 10 ёшли қизининг ҳаёти сақлаб қолинди

    06.01.2017, 09:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Месси пенальтисиз урилган голлар сони бўйича Роналдудан ўзиб кетди

    Футбол | 20 июл, 10:04

    Олександр Усик Даниэль Дюбоани бешинчи раундда нокаутга учратди

    Бокс | 20 июл, 09:55

    Узоқ танаффусдан кейин рингга қайтган Пакяо чемпионлик камарига эга чиқа олмади

    Бокс | 20 июл, 09:45

    Ўзбекистонда солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганларга қанча пул тўлангани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 20 июл, 09:30

    Хитой дунёдаги энг йирик ГЭСни қуришга киришди

    Дунё | 20 июл, 08:30

    АҚШда мигрантларни жойлаштириш учун чодир шаҳарлар қурилади

    Дунё | 20 июл, 08:10

    Вьетнамда сайёҳлик кемаси ағдарилиши оқибатида 34 киши ҳалок бўлди (фото, видео)

    Дунё | 20 июл, 00:00

    “Киев Москвага келаси ҳафта музокаралар ўтказишни таклиф қилди” — Зеленский

    Дунё | 19 июл, 23:40

    “Озарбайжон AZAL самолёти ҳалокати туфайли Россияга қарши халқаро даъво тайёрламоқда” — Илҳом Алиев

    Дунё | 19 июл, 23:19

    Ўзбекистонда академик лицейларга кириш тест синовлари қачон ўтказилиши эълон қилинди

    Ўзбекистон | 19 июл, 23:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.