Тошкентда Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси марказий кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Табдирда жамғарма таъсисчилари, кенгаш аъзолари, вазирлик ва идоралар, жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирок этди.
Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети профессори бўлиб ишлаб келаётган Шуҳрат Жалилов Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси республика бошқаруви раиси этиб сайланди.
«Нуроний» жамғармасининг Бухоро вилояти бўлими кенгаши раиси С. Ҳусенов, Қорақалпоғистон Республикаси бўлими кенгаши раиси Ш. Уснатдинов, Наманган вилояти бўлими кенгаши раиси И. Нажмиддинов, Тошкент вилояти бўлими кенгаши раиси С. Асатов, Тошкент шаҳар бўлими кенгаши раиси М. Зуфаров ва бошқалар ёши улуғ инсонларга алоҳида ҳурмат-эътибор кўрсатаётгани учун Президентга миннатдорлик билдирди, жамғарма олдидаги муҳим вазифалар хусусида сўз юритди.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А. Арипов сўзга чиқди.
Изоҳ (0)