АҚШнинг Калифорния штати Пасадена шаҳрида 2 январь куни Янги йилни нишонлаш доирасида ҳисоб бўйича 128-атиргуллар паради бўлиб ўтди. Унда 1 миллионга яқин киши иштирок этди, 10 миллионга яқин америкаликлар эса парадни телевидение орқали томоша қилди. TJournal парад вақтида олинган ва ижтимоий тармоқларга жойланган фотосуратларни битта саҳифага жамлади.
Одатга кўра, мазкур тадбирни бошқариш ҳуқуқи турли машҳур инсонлар, сиёсатчи ва спортчиларга тақдим этилади. Масалан, 1966 йили парадни Уолт Disney бошқарган.
Бу сафар парадни бошқариш шарафи уч нафар америкалик Олимпия чемпионларига – Эллисон Феликс (юугуриш), Грег Луганис (сувга сакраш) ва Жанет Эвансга (сузувчи) насиб этди.
Атиргуллар паради Калифорнияда ўтказиладиган шу турдаги тадбирларнинг энг йириги саналади.
Ижтимоий тармоқларда сёрфер-итлар платформаси энг оммабопи бўлди. Ушбу платформа Жанубий Калифорния булдогларни қутқариш жамияти томонидан тақдим этилди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)