Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 21 октябрдаги «2017–2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида»ги қарори ижроси доирасида Сурхондарё вилояти Шеробод туманидаги «Ғуржак-1» массивида 32 оилага мўлжалланган икки қаватли ва майдони икки сотих бўлган 10 та бир қаватли алоҳида уй-жой фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда қишлоқ жойларда қурилаётган намунавий лойиҳалар асосидаги замонавий массивлар мамлакат қиёфасини тубдан ўзгартириб, аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилаётгани алоҳида таъкидланди.
Янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича «Қишлоқ қурилиш банк»нинг Сурхондарё вилояти филиали кредит маблағи эвазига барпо этилган 42 уйнинг калити хонадон эгаларига топширилди.
Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида Сурхондарё вилоятида янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича 608 икки ва уч қаватли уйлар, икки, тўрт ва олти сотихли 3-4 хонали 401 уй-жой қурилиши режалаштирилган.
Изоҳ (0)