Бухоро вилояти Жондор тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли тез тиббий ёрдам бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Тез тиббий ёрдам бўлими қурилишига 1,2 миллиард сўм маблағ сарфланди. Бу ерда шифокор ва ҳамшираларнинг самарали фаолият юритиши учун барча шароит яратилган. 160 мингдан зиёд аҳолига хизмат кўрсатадиган бўлимга «Саломатлик-3» лойиҳаси доирасида замонавий Nissan русумли реанимобиль автомобиллари ҳам топширилди.
Изоҳ (0)