Ўзбекистонлик автоҳаваскорларнинг Facebook’даги энг йирик ҳамжамиятлари — «Водители Ташкента» ва «Водители Ташкента (Drivers.uz)» гуруҳларида Янги йил мавзусида безатилган автомобилларнинг кўплаб суратлари эълон қилинди. Суратлар Тошкент, Фарғона каби Ўзбекистон шаҳарларида олинган.
Фойдаланувчилардан бирининг ёзишича, «милиционерлар шундай машиналардан бирини атайлаб тўхтатган — унинг фонида суратга тушиш учун».
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.