Россиянинг Доғистон республикаси, Хасавюрт туманида икки жангари йўқ қилинди. Куч қурилмалари вакиллари уларнинг шахсини аниқлади, деб хабар беради «Интерфакс».
«Дастлабки маълумотларга қараганда, жангарилар Эльдар Акамов ва Ислам Малачев оқ рангли ‘ВАЗ-2107’ автомобилида полиция патруль-пост хизмати ходимларининг ‘УАЗ’ автомобилини ўққа тутди. Улар жавоб ўти билан йўқ қилинди», — деди агентликнинг суҳбатдоши.
Улар Хасавюрт жиноий тўдаси аъзолари деб ҳисобланмоқда. Гуруҳ Махачқалъада полициячиларга ҳужум қилишда айбдор деб ҳисобланади.
Изоҳ (0)