АҚШ қирғоқ қоровули парвоз чоғида радарлардан ғойиб бўлган икки моторли Cessna 525 CitationJet самолёти қидирувларини бошлаб юборди. Бу ҳақда, AP’га асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Самолёт бортида олти киши бор эди.
Енгил самолёт Кливленд шаҳридаги (Огайо штати) Берк Лейкфронт аэропортидан учиб чиққан, бир муддатдан сўнг унинг диспетчерлар билан алоқаси узилиб қолган.
Қирғоқ қоровули аэропорт яқинидаги Эри кўлида текширувлар ўтказмоқда.
Самолёт ҳалокатга учраганининг белгилари ҳозирча аниқланмади.
Изоҳ (0)