Хитойнинг Цзилинь провинциясида истиқомат қилувчи 64 ёшли аёл она бўлди. У мамлакатда энг кекса ёшда фарзанд кўрган аёл бўлди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Аёлнинг кўзи 28 декабрь куни Чанчунь шаҳридаги шифохоналардан бирида ёриди. Бола кесарча кесиш билан туғдирилди, унинг вазни — 3,7 килограмм.
Аёл экстракорпорал йўл билан ҳомиладор бўлди. Яқинда унинг ягона ўғли оламдан ўтгани боис у шундай қарор қабул қилди.
Изоҳ (0)