Жанубий Корея ишга ҳафтасига 49 соатдан кўпроқ вақтини бағишлайдиган одамлар сони бўйича жаҳонда биринчи ўринда туради. Бу Япониянинг меҳнат сиёсатини ўрганиш бўйича мустақил ноҳукумат ташкилоти ўтказган тадқиқот натижаларига кўра маълум бўлди, деб хабар беради «ТАСС».
«2014 йил ҳолатига кўра Жанубий Кореядаги меҳнат қилувчиларнинг 32,4 фоизи ҳафтасига 49 соатдан кам вақтини ишда ўтказмаган. Бу жаҳонда биринчи ўрин демак», — маълум қилинди KBS телеканали эфирида.
Ундан кейинги ўринларни Гонконг (30,8 фоиз), Япония (21,3 фоиз) ва АҚШ (16,6 фоиз) эгаллади.
«Шу билан бирга, ишда кўп вақт ўтказиш ҳали меҳнат самарадор бўлди дегани эмас», — деди телеканал мухбири.
Изоҳ (0)