Футбол бўйича Англия Премьер-Лигасининг 18-тури «Саутгемптон» — «Тоттенҳэм» ўйини билан ўз якунига етди.
Беллашувда ҳисоб мезбонлар томонидан 2-дақиқадаёқ очилган бўлса-да, кейинроқ Маурисио Почеттино шогирдлари 4 та гол уришга муваффақ бўлди. Орада «шпорлар» ҳужумчиси Ҳарри Кейн пенальтидан аниқ фойдалана олмади.
Мазкур беллашувдан кейин турнир жадвали ўзгаришсиз қолди. 18-турнинг 8 та ўйини натижаси ҳамда «Ливерпуль»нинг йирик ғалабаси билан келтирилган ҳаволалар ёрдамида танишиш мумкин.
Англия Премьер-Лигаси 18-тур ўйини 28 декабрь, чоршанба
«Саутгемптон» — «Тоттенҳэм» 1:4
Голлар: Виржил ван Дейк, 2 (1:0). Деле Алли, 19 (1:1). Ҳарри Кейн, 52 (1:2). Сон Хён Мин, 85 (1:3). Деле Алли, 87 (1:4).Ноаниқ пенальти: Ҳарри Кейн, 58 (Т).Четлатиш: Нетан Редмонд, 57 (С).Boxing Day 30 декабрь куни старт оладиган 19-тур учрашувлари билан давом этади.
30 декабрь, жума«Халл Сити» — «Эвертон»
31 декабрь, шанба«Манчестер Юнайтед» — «Мидлсбро»«Саутгемптон» — «Вест Бромвич»«Суонси» — «Борнмут»«Челси» — «Сток Сити»«Бёрнли» — «Сандерленд»«Лестер» — «Вест Ҳэм»«Ливерпуль» — «Манчестер Сити»
1 январь, якшанба«Уотфорд» — «Тоттенҳэм»«Арсенал» — «Кристал Пэлас»
Изоҳ (0)