Airbus Group концерни Emirates авиакомпаниясига Rolls-Royce двигателига эга биринчи A380 лайнерини етказиб берди. Бу ҳақда, AFP’га асосланиб, «Ведомости» хабар бермоқда.
Emirates матбуот котибига кўра, компания моторларнинг сифати борасида ишлаб чиқарувчи билан келишувга эришди.
«Emirates шуни тасдиқлайдики, Rolls-Royce билан бизнинг A380 учун двигателлеримизга оид техник масалалар борасида келишувга эришди. Биз шу ҳафта Rolls-Royce двигателли биринчи A380 ни олдик», — деди у.
Ноябрь ойининг ўртасида Emirates президенти Тим Кларк компания Rolls-Royce двигателларининг сифатидан норозилигини билдирган эди.
Emirates Rolls-Royce двигателли илк самолётни 2 декабрь куни олиши керак эди, аммо айрим сабабларга кўра бу иш кечикди.
Изоҳ (0)