USM Holdings хўжайини, россиялик тижоратчи Алишер Усмоновнинг структуралари Хитойнинг Alibaba корпорациясидаги бутун улушини сотиб юборди. Бу ҳақда «Ведомости» хабар бермоқда.
Алишер Усмонов ва Юрий Мильнернинг DST Global жамғармаси, Silver Lake ва Хитойнинг Yunfeng Capital жамғармасидан иборат консорциум 2011 йили Alibaba’га 1,6 миллиард доллар тиккан эди. Ўша пайтда улар сотиб олган улуш 5 фоиздан камроққа баҳоланар, компаниянинг умумий қиймати эса 32 миллиард доллар эди.
Ўтган йил охирида Алишер Усмонов Alibaba’даги акцияларнинг бир қисми сотилганини маълум қилган эди. У инвестициялар келтирган даромадни 500–600 фоизга баҳолади.
«Бир пайтлар биз Facebook билан хайрлашдик, энди Alibaba билан ҳам хайрлашамиз, лекин бизнинг Хитойда активларимиз кўп: ‘JD.com’, Xiaomi’даги, яна икки-уч Хитой компаниясидаги позициялар сақланмоқда», — деди Усмонов «Россия 24»га берган интервьюсида.
Изоҳ (0)