Ўттизга яқин полициячи 27 декабрь куни Истанбул судида июль ойидаги ҳарбий тўнтаришда иштирок этганлик айблови юзасидан кўрсатма беради. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
29 гумондорнинг 24 нафари ҳибсда, тўрт нафари гаров пули эвазига қўйиб юборилган. Полициячилардан бири қочиб юргани боис сиртдан судланади.
Полициячилар Фатҳуллоҳ Гуленнинг ташкилотига алоқадорликда, давлат тўнтаришида иштирок этганликда айбланмоқда.
Изоҳ (0)