Голландиянинг KLM авиакомпанияси оригинал акция ёрдамида Схипхол аэропортида рейсларини кутиб турган йўловчиларни бир стол атрофида жамлади. Ролик авиаташувчининг YouTube’даги каналида намойиш этилди, деб ёзади TJournal.
Байрам столи пастга тушиши учун йўловчилар унинг атрофидаги барча стулларни эгаллаши лозим эди. Стол пастга тушгач, акция иштирокчилари кечки овқат ва дилкаш инсонлар даврасидаги суҳбатдан баҳраманд бўлди.
«Кишилар гаджетларга қарашнинг ўрнига бир-бири билан бирлашса, ана шундай вазият юзага келади. Экрандан кўзингизни олинг ва мўъжиза ҳавода эканлигини кўрасиз. Рождество билан!» — дейилади авиакомпания хабарида.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)