Қора денгиз устида ҳалокатга учраган Ту-154 самолётининг айрим қурбонлари қутқарув нимчаси таққан ҳолда топилган. Бу ҳақда даставвал «РИА Новости» агентлиги ўз манбаларига таяниб маълум қилди, деб хабар беради Meduza.
Аммо бироздан сўнг Россия мудофаа вазирлиги вакиллари буни инкор қилди.
Илгарироқ вазирлик 11 тана ҳамда юздан ортиқ тана парчалари топилганини маълум қилган эди. Краснодар ўлкаси губернатори Вениамин Кондратьев қолган таналар фюзеляж ичида бўлиши мумкинлигини тахмин қилди.
Изоҳ (0)