Жанубий Кореянинг «Чонбук Моторс» клуби келишилган ўйинларда иштирок этган бўлиши мумкин. Бу эса жамоанинг Осиё Чемпионлар Лигасидан четлатилишига олиб келиши мумкин, деб ёзди «Championat.asia».
«Чонбук Моторс» 2013 йил бир қатор қинғир ишларни амалга оширган деб топилиб, Жанубий Корея футбол ассоциацияси томонидан жазога тортилган эди. Энди Осиё Футбол Конфедерацияси 5 нафар мустақил журналистга ушбу вазиятни ўрганиб чиқишни топширди.
Мустақил журналистлар гуруҳи, Халқаро арбитраж суди тавсиясига кўра, ОФК ҳузурида ташкил этилган. Бунга Камбоджанинг «Пномпен Краун» жамоаси билан боғлиқ можароли вазият сабаб бўлган эди.
Осиё Чемпионлар Лигаси регламентига кўра, келишилган ўйинларда иштирок этгани тасдиқланган клублар мусобақадан 1 йилга дисквалификация қилинади. Қайд этиш керак, «Чонбук Моторс» турнирнинг амалдаги ғолиби ҳисобланади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)