Россиянинг Нижний Новгород шаҳри мэри Иван Карнилин Алексей Навальнийнинг Коррупцияга қарши жамғармаси хабар қилган мулкларни собиқ рафиқаси сотиб олганини маълум қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Илгарироқ Навальний мэрнинг Майамида 824 минг ва 1,1 миллион долларлик иккита квартираси борлигини маълум қилган эди.
«АҚШдаги кўчмас мулк 2013–2014 йилларда собиқ рафиқам томонидан харид қилинган эди. Бу маблағ киритиш эди — ўшанда доллар 30 рубль турар эди, мен тижорий структурада ишлардим, қонун эса чет элда ер-мулкка эга бўлишни тақиқламасди», — деди Карнилин.
«2015 йил мартидан мен ажрашганман, квартиралар рафиқамга тегишли. Ажрашганимдан ярим йил ўтиб шаҳар раҳбари бўлдим», — қўшимча қилди мэр.
Изоҳ (0)