Голливуд актёри Лиам Нисон Стивен Колбертнинг Late Show кечги шоу дастури доирасида савдо мажмуаларидан бирида ўзини Санта Клаус ролида синаб кўрди, деб хабар бермоқда TJournal.
Триллер ва жангари жанрдаги роллари билан танилган ирландиялик актёр Янги йилнинг энг машҳур қаҳрамони образига киришдан ташқари, ўз ролларини пародия ҳам қилди.
Хусусан, Нисоннинг буғулардан бирига қаратилган «Уни қидириб топаман ва ўлдираман» жумласи 2009 йилги «Асира» фильмидаги образига асосланиб айтилган. Унинг якуний – «Крендель (кулча)ни чиқаринглар» жумласи 2010 йили чиқарилган «Титанлар уруши» фильмидаги оригинал «Кракенни чиқаринглар» жумласига пародия бўлди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)