Туркия Россия элчиси Андрей Карловнинг ўлдирилишини тафтиш қилиб, жиноятчиларни жазолаш учун қўлидан келган барча ишни қилади. Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли баёнот берди, деб хабар қилади «Газета.ru».
Унинг сўзларига қараганда, Анқарадаги Россия элчихонаси жойлашган кўча Карлов хотирасига номланади.
Шунингдек, Човушўғли икки давлат террорчилар ўз мақсадларига эришишига йўл қўймаслиги лозимлигини қайд қилиб ўтди.
«Туркия Сурия масаласида Россия билан мулоқотни давом эттириш ниятида», — қўшимча қилди у.
Изоҳ (0)