Таэквондо бўйича спорт устаси британиялик Лиза Деннис аёллар ўртасида 1 дақиқа давомида синдирилган черепица (томга ёпиладиган сопол)лар сони бўйича жаҳон рекордини ўрнатди. Бу ҳақда UPI хабар бермоқда.
Guinness World Records Italian Show теледастурида иштирок этган британиялик аёл 10 донадан тахланган жами 923 дона черепицани 1 дақиқа ичида синдиришга муваффақ бўлди.
Деннис аввалига икки қўли ёрдамида плиткаларни синдира бошлади. У шу йўсинда черепицаларнинг учдан икки қисмини йўқ қилди. Қолган вақт давомида у фақатгина ўнг қўлидан фойдаланди. Шу сабабли ҳам у режалаштирилганидек 1 000 дона черепицани синдиришга улгурмади.
Шунга қарамай, у аёллар ўртасида черепица синдириш бўйича рекордчи сифатида қайд этилди. Эркаклар ўртасида худди шундай рекорд унинг турмуш ўртоғига тегишли.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)