Россиянинг Иркутск шаҳрида «Бояришник» ванналар учун концентратидан заҳарланган 41 киши оламдан ўтди, яна 16 кишига шифохонада ёрдам кўрсатилмоқда. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Экспертиза концентрат таркибида метил спирти ва антифриз аниқлади. Флакон ёрлиғида эса суюқлик таркибида этил спирти борлиги айтилган.
Маҳаллий полиция «Бояришник» ноқонуний равишда ишлаб чиқарилганини маълум қилди. Ноқонуний ширкатга алоқадор етти киши қўлга олинди, воқеа юзасидан жиноий иш қўзғатилди.
Изоҳ (0)