Nissan компанияси Парижда ташриф буюрувчилар электр энергияси билан ҳақ тўлаши мумкин бўлган кафе очди. Nissan Electric Cafe меҳмонларга ичимликлар олиш учун мустақил равишда электр энергияси ишлаб чиқаришни таклиф қилади, деб ёзади Motor.
Кафега ташриф буюрганлар одатий тўлов ўрнига WeWatt томонидан ишлаб чиқарилган бар стулларида ўтириб, педалларни айлантириб, энергия ишлаб чиқариши мумкин.
Муассасада, шунингдек, сурат олиш учун фотостудияда махсус Pavegen плиткаларида сакраш ҳам мумкин. Электромагнит индукцияси тамойили асосида ишловчи худди шундай плиткалар кафе коридорига ҳам жойлаштирилган. Меҳмонлар унинг устидан ўтаётиб ҳам электр энергия ишлаб чиқаради.
16—18 декабрь кунлари фаолият кўрсатувчи кафе Leaf электромобилларининг бутун дунё бўйича уч миллиард километр босиб ўтганлиги шарафига очилди. Nissan ҳисоб-китобига кўра, бу атмосферага карбонат ангидрид гази чиқарилишини 500 миллион килограммга қисқартирган.
Шу билан бирга Nissan янги Electrify The World рақамли платформасининг ишга туширилганлигини эълон қилди. Компания ижтимоий тармоқлардаги фаоллик ва махсус форум ёрдамида одамларни экологик тоза ҳаёт тарзи ҳақида мулоқот қилишга руҳлантириш ниятида.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)