Туркия хавфсизлик хизмати Демократик халқлар партияси офисларига ҳужум қилишда гумонланаётган тўққиз кишини ҳибсга олди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Илгарироқ партиянинг 20 нафар аъзоси Истанбулда ва бошқа шаҳарларда ҳужумларга учрагани маълум қилинган эди. Ҳужум қилганлар партияга тегишли бир қанча объектларни ёқиб юборгани маълум.
Партия миллий озчиликлар, шу жумладан, курдларнинг манфаатларини ҳимоя қилиб келади.
Изоҳ (0)