Metallica рок-гуруҳи аъзолари Голливуддаги Gelson тармоғининг супермаркетларидан бирида Enter Sandman номли қўшиғини ижро этди, деб хабар бермоқда TJournal.
Мусиқачилар комик Билли Айкнер шоуси учун суратга тушаётган эди. Супермаркет ходимларидан бири гуруҳ ижросидаги мусиқани ёққанида Жеймс Хетфилд, Ларс Ульрих, Кирк Хэмметт ва Роберт Трухильо бошқа ходимлар олдида куйлашга қарши чиқмади.
Аввалроқ Metallica аъзолари Жимми Фэллон шоусига ташриф буюрганди. У ерда ҳам рок-гуруҳ Enter Sandman қўшинини ижро этди. Аммо қўшиқ ижро этишда улар болалар учун мўлжалланган мусиқий асбоблардан фойдаланди.
Маълумот учун, Metallica 1981 йили ташкил топган оғир рок жанридаги қўшиқларни ижро этувчи гуруҳ саналади. Фаолияти давомида Metallica Kill ’Em All (1983 йил), Ride the Lightning (1984), Master of Puppets (1986), ...And Justice for All (1988), Metallica (1991), Load (1996), Reload (1997), St. Anger (2003), Death Magnetic (2008) альбомларини чиқарган.
Гуруҳнинг сўнгги – Hardwired... to Self-Destruct номли альбоми 2016 йилнинг 18 ноябрида чиққан эди. Мазкур альбом 12 қўшиқдан иборат.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)