АҚШнинг Оушенсайд шаҳрида истиқомат қилувчи болага Рождествога ўйинчоқ самолёт буюртма қилинган эди, аммо унинг ўрнига сойли милтиқ жўнатилди. Бу ҳақда, CBS телеканалига асосланиб, «Вести.ru» хабар бермоқда.
Жоэль Берман дўстининг боласига совға бермоқчи эди. Аммо ўйинчоқ ўрнига унга ҳақиқий қурол жўнатилди. Бундан ташқари, йўлланмада милтиқ тиргаги, патронлар ва Аризона штатида истиқомат қилувчи кишининг ҳайдовчилик гувоҳномаси бор эди. Футляр ичига қурол сақлаш рухсатномаси ҳам жойланган эди.
Берманлар оиласи полицияни чақирди. Ҳуқуқ-тартибот ходимлари қуролни олиб кетди.
UPS етказиш хизмати хато бўлганини, Берманлар оиласига самолётча албатта етказилишини айтмоқда.
Изоҳ (0)