Шу йилнинг октябрь ойида Хитой АҚШ ғазначилиги облигацияларининг энг катта қисмини харид қилган кредитор мақомини Японияга бой бериб қўйди. ХХР ҳукумати юань курсини қўллаб-қувватлаш учун ушбу қимматбаҳо қоғозларни сотишга мажбур бўлди, деб хабар беради «Интерфакс».
АҚШ молия вазирилиги ва Федерал захира тизими маълумотларига қараганда, октябрда Хитой сентябрга нисбатан инвестициялар ҳажмини 41,3 миллиард долларга қисқартирди, бунинг натижасида унинг қўлида қолган қоғозлар қиймати 1,12 триллион долларни ташкил этди. Бельгияда рўйхатдан ўтган хитойлик юридик шахслар инобатга олинса, тушиш 67,1 миллиард долларни ташкил этади, деб маълум қилди Jefferies иқтисодиётчиси Томас Симонс.
Япония эса ўз киритмаларини 4,5 миллиард долларга камайтирди, унинг натижаси 1,13 триллион долларни ташкил этди.
US Treasuries қоғозларига эга энг йирик инвесторлар ўнлигига, шунингдек, Ирландия, Кайман ороллари, Бразилия, Швейцария, Люксембург, Буюк Британия, Тайвань ва Гонконг киради.
Изоҳ (0)