Германияда 12 ёшли бола Людвигсхафен шаҳрида михларга тўлдирилган бомбани портлатишга уринди. Воқеа ноябрь ойининг охирида рўй берган эди, аммо у ҳақда энди маълум қилинди, деб хабар беради «ТАСС».
Боланинг ота-оналаридан бири немис, бири эса ироқлик бўлган.
Таъкидланишича, бахтли тасодиф туфайлигина фожианинг олди олинган. Ўсмир икки марта детонаторни ишга тушира олмаган. Биринчи уринишни у 26 ноябрда, иккинчисини эса 5 декабрь куни содир этган.
Бола радикаллар томонидан ёллангани айтилмоқда. Focus нашрига кўра, 2004 йили туғилган бола ИШИД тарафдори бўлган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)