Американинг Майами шаҳрида (Флорида штати) бошига челак кийган ўғри чопар кабутарлар сотувчисини тунаб кетди. Бу ҳақда UPI агентлиги маълум қилди.
Ҳодиса дўкон ёпилгандан кейин юз берди. Чиқинди учун мўлжалланган катта қора қопга ўраниб олган эркак дўконга кирган. У юзини кўрсатмаслик учун бошига челак кийиб олган.
Ўғри 40 та тирик кабутарни қутига жойлаб, яна бир нечта бошқа товарларни олди. Шундан кейин у панжарадан ошиб ўтмоқчи бўлди, бироқ нарвонни ағдариб юбориб, ерга қулаб тушди.
Дўкон сотувчиси Нельсон Эрнандеснинг сўзларига қараганда, қиймати 100 доллардан 1000 долларгача бўлган 40 та қуш ўғирланган. Ўғри томонидан етказилган жами зарар етти минг доллар атрофида.
Бу олти ой ичидаги иккинчи ўғриликдир. Ўтган сафар Эрнандеснинг 15 та кабутари ўғирлаб кетилганди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)