Эквадор ҳукумати Panantza-San Carlos мис конида бошланган норозиликлар туфайли мамлакатда фавқулодда ҳолат жорий этди. Бу ҳақда, AP’га асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
У ерда маҳаллий ҳинду қабилалари билан тўқнашувда полициячи ҳалок бўлди, бир неча нафар ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари эса яраланди. Ҳукумат воқеа жойига ички қўшинларни йўллади.
Морона-Сантьяго провинциясидаги Panantza-San Carlos мис конида хитойлик инвесторлар ExplorCobres компанияси орқали геологик разведка ишларини олиб бормоқда. Бу маҳаллий аҳолининг кескин норозилигига сабаб бўлмоқда.
Изоҳ (0)