Канадалик актёр Райан Рейнольдс Голливуднинг шон-шараф хиёбонида ўз юлдузига эга бўлди. Бу ҳақда Reuters маълум қилди, деб ёзади «Газета.ru».
Артистни табриклаш учун унинг оиласи — турмуш ўртоғи, актриса Блейк Лайвли ва уларнинг икки фарзанди, шунингдек, актёрнинг онаси, унинг акалари ва жиянлари келди.
Рейнольдс бу ҳаётда фақат бир марта, омадинг келгандагина, юз берадиган ўзига хос лаҳза эканлигини таъкидлади.
2016 йил актёр учун омадли келди. Жумладан, унинг иштирокидаги «Дэдпул» фильми йилнинг энг кассабоп фильмларидан бирига айланди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)