Россия Bank of America Merrill Lynch версияси бўйича ривожланаётган мамлакатлар рейтингида иккинчи ўринни эгаллади. У мазкур рейтингда 2009 йилдан буён биринчи марта Хитойдан ўзиб кетди. Биринчи натижани Жанубий Корея қайд қилди, деб хабар беради «Ведомости».
Рейтинг молиявий барқарорлик — инфляция кўрсаткичлари, ЯИМ, иқтисодий ўсиш ва бошқаларга кўра тузилди.
BofAML стратеги Дэвид Хонер ЯИМ ўсиши бўйича Хитой илгаригидек кучли бешликка киришини, аммо мамлакатнинг хусусий ва давлат қарзи кўрсаткичлари тушиб кетгани боис у позицияларини йўқотганини маълум қилди.
Изоҳ (0)