Европа комиссияси раиси Жан-Клод Юнкер Европа мудофаа иттифоқини яратиш зарурлигини қайд қилиб ўтди. Унинг фикрича, Европа Иттифоқи бундай тизимни яратишга кўпроқ куч-қувват сарфлаши лозим, деб хабар беради «ТАСС».
Бу ҳақда у Европа парламентининг Страсбургдаги пленар йиғилишида баёнот берди.
«Евроиттифоқ ҳақиқий мудофаа иттифоқи яратиши лозим, биринчи навбатда НАТО билан ҳамкорликни кенгайтириш ҳисобига. Ташкилотларимиз рақиб эмас, улар бир-бирини тўлдиради», — таъкидлади Жан-Клод Юнкер.
Изоҳ (0)