16 декабрь куни Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Алан Дункан икки томонлама музокаралар ўтказиш учун Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ташриф дастуридан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида, Ташқи ишлар вазирлигида ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида учрашув ва музокаралар ўтказиш ўрин олган.
Алан Дункан давлат раҳбарияти томонидан қабул қилинади.
Изоҳ (0)