АҚШ президенти Барак Обама Бутунжаҳон ёввойи табиат жамғармасининг (WWF) Вашингтон марказидаги штаб-квартирасида ижарага офис олди. Бу ҳақда, The Washington Post нашрига асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.
«Президент Обама Оқ Уйни тарк этганидан сўнг Вашингтонда офис майдонига эга бўлади», — деди унинг матбуот котиби Эми Брандейж.
У офиснинг жойлашувини тасдиқлашдан бош тортди.
Президентликдан кетганидан сўнг Обама Чикагода ўз президентлик кутубхонасини ва етакчиликка ўргатиш марказини ташкил этиши маълум бўлган эди. Бундан ташқари, у Демократлар партияси билан ҳамкорлик қилади.
Изоҳ (0)