АҚШнинг Google корпорацияси рулсиз ва педалларсиз ишлайдиган ҳайдовчисиз автомобиль яратиш фикридан қайтди. Бунинг ўрнига компания бошқа автомобилсозлар билан ҳамкорликда 2017 йилга қадар машиналардан биргаликда фойдаланиш бўйича автоном сервисни ишга туширишга қарор қилди, деб хабар беради TJournal.
Google Fiat Chrysler Automobiles компанияси билан бу борада келишув имзолаб бўлди. Улар биргаликда юзлаб Pacifica гибрид минивэнларини яратади. Ушбу машиналар номунтазам тижорий фойдаланишга мўлжалланади.
Илгари Google ўз моделини яратишга ҳамда Lexus кроссовери асосида ўзи бошқарилувчи машина яратишга уринган эди.
«Ҳайдовчисиз лойиҳа»нинг илгари раҳбари — Крис Урмсон компанияни 2016 йил августида тарк этгани боис эндиликда ишланмаларни бошқа жамоа олиб боради.
Изоҳ (0)