4 декабрь куни бўлиб ўтган сайловда Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайлангани муносабати билан хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар раҳбарлари, хорижий мамлакатларнинг таниқли жамоат арбобларидан самимий тилаклар билдирилган қутловлар келмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти
Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига
Жаноби Олийлари!
Сизни 4 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланганингиз билан чин дилдан самимий табриклайман. Буюк Британия ҳукумати ва шахсан мен мамлакатларимиз ўртасидаги яқин ҳамкорликни давом эттириш ва муносабатларни янада яхшилашни сабрсизлик билан кутиб қоламиз. Сизга ва Ўзбекистон халқига ўзимнинг энг яхши истакларимни йўллайман.
Елизавета II,
Буюк Британия ва Шимолий Ирландия
Бирлашган Қироллиги Қироличаси
Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти
Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига
Муҳтарам Президент жаноблари!
Сизни 2016 йил 4 декабрда Ўзбекистон Республикасининг Президенти этиб сайланганингиз билан самимий табриклайман.
Буюк Британия ҳукумати сўнгги ойларда Сиз бошлаб берган ислоҳотларга асосланган ҳолда, мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар янада мустаҳкамланишига ишонади. Сиз билан ҳамкорликда Афғонистон ва Марказий Осиё минтақасида хавфсизлик ҳамда барқарорликни мустаҳкамлаш борасидаги саъй-ҳаракатларимизни давом эттиришга тайёрмиз.
Сизга ва Ўзбекистон халқига энг яхши тилакларимни йўллайман.
Ҳурмат билан,
Тереза Мэй,
Буюк Британия Бош вазири
Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти
Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига
Жаноби Олийлари!
Швейцария Федерал Кенгаши номидан Сизни Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланганингиз билан чин дилдан табриклайман. Сизга давлат раҳбари сифатидаги масъулиятли фаолиятингизда улкан муваффақиятлар, мамлакатингизга фаровонлик ва иқтисодий тараққиёт тилайман.
Мамлакатларимиз ўртасидаги дўстона муносабатлар келажакда янада мустаҳкамланишига ишонаман.
Жаноби Олийлари, Сизга бўлган юксак ҳурматимни қабул қилгайсиз.
Йоханн Шнайдер-Амманн,
Швейцария Конфедерацияси Президенти
Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти
Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига
Жаноби Олийлари!
Сизни Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланганингиз билан самимий табриклайман.
Словакия Республикаси Ўзбекистон Республикаси билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва дўстлик муносабатларини янада мустаҳкамлашдан манфаатдор.
Ўзбекистон Сизнинг раҳбарлигингизда ўзининг тинч, демократик ва фаровон келажаги йўлида ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантиришни давом эттиришига ишонаман.
Эҳтиром билан,
Андрей Киска,
Словакия Республикаси Президенти
Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти
Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига
Жаноби Олийлари!
Сизни яқинда бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида ишончли ғалаба қозонганингиз билан чин дилдан табриклайман.
Мўғулистон ва Ўзбекистон ўртасида халқларимиз манфаати учун дўстлик муносабатларини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш мақсадида Сиз, Жаноби Олийлари билан ҳамкорлик қилиш менга ғоят мамнуният бағишлайди.
Жаноби Олийлари, Сизга мустаҳкам сиҳат-саломатлик, омад, Ўзбекистон халқига фаровонлик тилайман.
Юксак эҳтиром билан,
Цахиагийн Элбэгдорж,
Мўғулистон Президенти
Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти
муҳтарам Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига!
Сиз, Жаноби Олийларини Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланганингиз ва Ўзбекистон халқи Сизга юксак ишонч билдиргани билан самимий муборакбод этаман. Жаноби Олийлари, Сизга мустаҳкам соғлик, хотиржамлик, Сизнинг доно раҳбарлигингизда халқингизга янада фаровонлик ва тараққиёт тилайман.
Фурсатдан фойдаланиб, юқори даражадаги ўзаро муносабатларимиз мунтазамлик касб этганини таъкидлайман ва Сизни ишонтириб айтаманки, Бирлашган Араб Амирликлари раҳбарияти ва халқи бундан буён ҳам мамлакатларимиз ҳамда халқларимиз фаровонлиги йўлида барча соҳаларда ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва ривожлантиришдан манфаатдор.
Аллоҳдан Сизни ҳимоя қилишини сўраймиз. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳу.
Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум,
Бирлашган Араб Амирликлари Вице-президенти ва
Бош вазири, Дубай Амирлиги ҳокими
Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти
Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига
Муҳтарам Президент Жаноби Олийлари!
Сизни Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланганингиз муносабати билан чин дилдан табриклайман. Америка Қўшма Штатлари бундан буён ҳам мамлакатларимиз ўртасидаги 25 йиллик дўстликни мустаҳкамлаш, ўзаро муносабатларнинг барча соҳалари бўйича ҳамкорлик ва мулоқотни ривожлантириш тарафдори. Ўзбекистон суверенитети, ҳудудий яхлитлиги ва мустақиллигини қўллаб-қувватлашимизни таъкидлашни истардим.
Сизнинг Ўзбекистонда сиёсий ўзгаришлар вақтида Президент вазифасини бажарувчи сифатида амалга оширган ишларингизни қадрлайман. Сиз бошлаган кенг кўламли ислоҳотлар, айниқса, иқтисодиёт соҳаси ва инсон манфаатларини таъминлаш борасида белгиланган йўналишларни давом эттириб, улкан муваффақиятларга эришишингизга ишонаман.
Америка халқи номидан Ўзбекистон халқига самимий табриклар йўллайман ва Ўзбекистонга тинчлик, фаровонлик тилайман.
Президент этиб сайланганингиз билан яна бир бор самимий табриклайман ва эзгу тилакларимни йўллайман.
Самимият билан,
Жон Керри,
Америка Қўшма Штатлари
Давлат котиби
Шунингдек, қуйидагилар ўз қутловларини йўллаган:
Япониянинг собиқ Бош вазири, Токио–2020 ёзги Олимпия ўйинлари ташкилий қўмитаси президенти — Йоширо Мори
ОДКБ Бош котиби — Николай Бордюжа
Бельгия сенатори — Алан Дестекс
Франциядан Европарламент депутати — Жан-Люк Шаффаузер
Россия Давлат Думаси депутати — Артур Таймазов
Россия мусулмонлари марказий диний идораси раиси, бош муфтий — Шайхул-ислом Талгат Сафа Тожиддин
Кавказ мусулмонлари идораси раиси, МДҲ Динлараро кенгаш ҳамраиси — Шайхул-ислом Оллоҳшукур Пошшозода
Европа пойтахтлари университетлари ассоциацияси президенти — профессор Лучиано Сасо
Бухоро яҳудийлари жаҳон конгресси президенти — Лев Леваев
Европа менежмент ва технологиялар мактаби президенти — Йорг Рохолл
Германия иқтисодиёти шарқий қўмитаси бошқаруви раиси — Вольфганг Бюхеле
«Кнауф» компанияси ҳаммуассиси — Николаус Кнауф
«Лемкен» компанияси ижрочи директори — Антони ван дер Лей
Германия–Ўзбекистон ишбилармонлар кенгаши аъзоси, «Класс» компанияси мустақил консултанти — Удо Фёлькер
Германия–Ўзбекистон ишбилармонлар кенгаши ижрочи директори, «Дойче Кабель Тошкент» қўшма корхонаси инвестори — Фальк Порше
«КДБ Банк Ўзбекистон» Ўзбекистон–Корея банки бошқаруви раиси — Ким Ин Жу
Қутловлар келиши давом этмоқда.
Изоҳ (0)