2016 йилда жаҳон бўйича ҳибсга олинган журналистлар сони 2015 йилга нисбатан анча кўпайган бўлиб, бу кўп жиҳатдан Туркиядаги вазиятнинг ёмонлашуви билан боғлиқ. Бу ҳақда «Чегара билмас мухбирлар» ноҳукумат ташкилотининг йиллик ҳисоботида айтилди, деб хабар беради «Интерфакс».
Ҳисобот даврида жами 348 журналист қўлга олинган бўлиб, бу 2015 йилгига нисбатан 6 фоизга кўпроқдир.
Рўйхатга блогерлар ҳамда фрилансер журналистлар ҳам киритилди.
Бундан ташқари, қўлга олинган аёл журналистлар сони тўрт баробардан кўпроққа ўсгани (5 кишидан 21 кишига) таъкидланди.
Экспертларнинг айтишича, айни пайтда Туркияда 100 дан ортиқ ОАВ ходими ҳибсда тутиб турилибди.
Изоҳ (0)