Руминиялик ўт ўчирувчи Костак Мугурел Питешти шаҳридаги уйлардан бирида келиб чиққан ёнғин оқибатида ис газидан заҳарланган итга биринчи ёрдам кўрсатди, деб хабар бермоқда TJournal.
Жонзотнинг эгаси 51 ёшли эркак оғир жароҳатлар билан шифохонага етказилди, ит эса ҳаракатсиз ҳолатда уй чеккасида қолиб кетди. Шу пайтда Мугурел итга биринчи ёрдам кўрсатди: у кучукнинг юрагини массаж қилиб, унга сунъий нафас берди ва кислород маскасини тақиб қўйди. Натижада ит яна нафас олишни бошлади ва ветеринария клиникасига етказилди.
Костак Мугурел унга бўлган юқори эътиборга қарамай, ўзини қаҳрамон деб ҳисобламайди. «Ҳаммага ижобий фикрлар учун раҳмат, аммо мен шунчаки ўз вазифамни бажардим», – деб ёзди ўт ўчирувчи Facebook’даги саҳифасига.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.