Сайловчилар Приднестровьедаги президентлик сайловларида ўтган йилги парламент сайловларига қараганда фаолроқ овоз бермоқда. Бу ҳақда «ТАСС» маълум қилди.
Эътироф этилмаган республика марказий сайлов комиссиясига кўра, 11 декабрь, якшанба куни маҳаллий вақт билан 18:30 да сайлов участкаларига рўйхатга олинган сайловчиларнинг 51 фоиздан ошиғи келди. Ўтган йилги парламент сайловларида эса якуний натижа 47 фоизни ташкил этганди.
Овоз бериш бюллетенларида 6 нафар номзод, жумладан, президентлик пойгаси етакчилари ҳисобланаётган республиканинг амалдаги раҳбари Евгений Шевчук ва парламент спикери Вадим Красносельский бор. Уларга депутат Олег Хоржан, Конституциявий суднинг собиқ раиси Владимир Григорьев, республика прокурори Александр Дели ва ишсиз Ирина Василакий рақиблик қилмоқда.
Марказий сайлов комиссияси овоз беришнинг дастлабки натижалари 12 декабрь, душанба куни эълон қилинишини билдирди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.